Янгийўлда юк машинаси ёниб кетди

Фото: Тошкент вилояти ФВБ
Тошкент вилояти Янгийўл туманида HOWO русумли юк автомашинаси ёниб кетди. Вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ҳодиса юзасидан маълумот берди.
Қайд этилишича, воқеа бугун, 2 октябрь куни соат 14:52 да Янгийўл тумани «Қўшйўғоч» МФЙ ҳудудидан ўтувчи Оққўрғон–Янгийўл автомобиль йўлида юз берган. Вилоят ФВБга ушбу йўлнинг 55-километрида ҳаракатланиб кетаётган HOWO русумли юк автомашинасида ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида хабар келиб тушган.
Шунга асосан, ёнғин-қутқарув экипажлари воқеа жойига етиб бориб, соат 15:00 да алангани тўлиқ бартараф этган.
Билдирилишича, юк машинаси 1975 йилда туғилган К.Мга тегишли бўлган. Ҳодиса оқибатида ҳеч ким тан-жароҳати олмаган. Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва етказилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доллар курси пастлади
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- «Бунёдкор» мураббийи Сергей Арсланов вафот этди
- Экрандаги қабоҳатнинг ҳаётдаги акси ёки енгил-елпи сериаллар жамиятга нима беряпти?
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Нью-Йорк манзаралари
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг