Покистонда теракт: 10 киши ҳалок бўлди, 30 дан ортиқ одам жароҳатланди

Покистоннинг Балочистон вилояти маркази Кветта шаҳридаги чегара қўшинлари бошқармаси ёнида кучли портлаш содир бўлди. Портлаш ва ундан сўнг бошланган отишмада камида ўн киши ҳалок бўлди, 30 дан ортиқ одам яраланди. Бу ҳақда “Al Jazeera” хабар берди.
Балочистон соғлиқни сақлаш вазири Бахт Муҳаммад Какарнинг маълум қилишича, ҳалок бўлганлардан икки нафари ҳуқуқ-тартибот органлари ходими, қолганлари эса оддий фуқаролардир.
Кузатув камералари тасвирига тушиб қолган лавҳада бир машина чегара қўшинлари бошқармаси биноси ёнидан ўтаётиб, бир неча сония ичида портлагани кўринган. Гувоҳлар портлашдан сўнг кучли отишмалар бўлганини таъкидлашган.
Балочистон бош вазири Мир Сарфраз Бугти ҳодисани террорчилик ҳужуми деб атади. Унга кўра, хавфсизлик кучлари камида тўрт нафар жангарини йўқ қилган. Покистон президенти Асиф Али Зардорй ҳам ҳужумни кескин қоралади ва уни “Ҳиндистон режаси” билан боғлади. Аммо ҳозирча ҳеч бир гуруҳ теракт учун масъулиятни ўз зиммасига олмади, Ҳиндистон эса бу айбловларга жавоб қайтармади.
Балочистон нефть, газ, тилло ва мис каби бойликларга эга бўлса-да, мамлакатнинг энг қашшоқ ҳудудларидан бири ҳисобланади. Гвадар порти эса Хитой–Покистон иқтисодий коридори (CPEC)нинг марказий нуқтаси саналади. Маҳаллий аҳоли орасида Хитой инвестицияларига қарши норозиликлар бор ва бу қуролли тўқнашувлар сабабларидан бири сифатида кўрсатилмоқда.
Таҳлилчилар сўнгги ҳафталардаги кескин ҳарбий амалиётлар маҳаллий гуруҳларга катта йўқотишлар келтирганини ва бу ҳужум уларнинг жавоби бўлиши мумкинлигини қайд этмоқда. Ҳодиса бўйича тергов ишлари олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доллар курси пастлади
- «Бунёдкор» мураббийи Сергей Арсланов вафот этди
- Қондаги глюкозани пасайтириш учун кечки овқатланишнинг идеал вақти маълум бўлди
- Камчатка соҳилларидаги кучли зилзиладан сўнг Ўзбекистон Консуллиги ватандошларимизга мурожаат қилди
- Тошкентда «Иқтисодиёт ва бизнес бошқаруви соҳаларида илғор тадқиқотлар» мавзусидаги халқаро илмий симпозиум ўтказилди (+фоторепортаж)
- Сардобанинг сири нимада?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг