Ўзбекистон аҳолисининг қанча қисми интернетдан фойдаланиши айтилди

16:37 30 Сентябр 2025 Жамият
341 0

2025 йил январь август ойларида Ўзбекистонда интернетдан фойдаланувчи аҳоли улуши 94,2 фоизни ташкил этди. Бу ҳақида Миллий статистика қўмитаси хабар берди.

Ўзбекистонда интернетдан фойдаланувчи аҳоли улуши йиллар кесимида ҳисоблаганда 2021 йил 76,6 фоиз, 2022 йил 83,9 фоиз, 2023 йил 89 фоиз, 2024 йил 93,3 фоиз ҳамда 2025 йил (январь август) 94,2 фоизни ташкил қилган.

Миллий статистика қўмитасининг уй хўжаликлари танланма кузатуви маълумотларига кўра, Ўзбекистонда интернетдан фойдаланувчи аҳоли улуши сўнгги 4 йил ичида 76,6 фоиздан 94,2 фоизга ортган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?