Дарахтзорларнинг ноқонуний кесилиши космик мониторинг орқали аниқланади

«Иқтисодиёт тармоқларида аэрокосмик маълумотлардан фойдаланишни кенгайтириш ва қишлоқ хўжалиги қуйи бўғинида бошқарув тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Президент Фармони қабул қилинди. Бу ҳақида «Ҳуқуқий ахборот» Telegram-канали хабар берди.
Мазкур фармонга кўра, 2026 йилдан бошлаб, ҳар календарь йил якунига қадар республика бўйича космик технологиялар имкониятидан келиб чиққан ҳолда дарахтзорларнинг ноқонуний кесилишини космик мониторинг орқали аниқлаш йўлга қўйилади.
2026 йилдан Энергетика вазирлиги томонидан Агентлик имкониятларидан фойдаланган ҳолда қуйидаги лойиҳалар синов тариқасида амалга оширилиши режалаштирилган:
- электр узатиш тармоқларидаги носозликларни барвақт аниқлаш мақсадида 2026 йил 1 августгача Тошкент вилояти Бўка туманида юқори кучланишли электр узатиш тармоқлари ҳолати аэрокосмик мониторингдан ўтказилади;
- «яшил» энергетикани ривожлантириш мақсадида 2026 йил 1 октябргача Сурхондарё вилоятида қуёш панелларини жойлаштириш ва юқори самарадорликка эришиш имконияти мавжуд бўлган майдонлар аниқланади.
Шунингдек, Транспорт вазирлиги томонидан темир йўллар ҳолатини тезкор назорат қилишга ўтиш мақсадида Агентлик имкониятларидан фойдаланган ҳолда 2026 йил 1 октябргача Тошкент–Ангрен йўналишидаги темир йўлда аэрокосмик мониторинг амалга оширилиши кўзда тутилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доллар курси пастлади
- «Бунёдкор» мураббийи Сергей Арсланов вафот этди
- Қондаги глюкозани пасайтириш учун кечки овқатланишнинг идеал вақти маълум бўлди
- Камчатка соҳилларидаги кучли зилзиладан сўнг Ўзбекистон Консуллиги ватандошларимизга мурожаат қилди
- Тошкентда «Иқтисодиёт ва бизнес бошқаруви соҳаларида илғор тадқиқотлар» мавзусидаги халқаро илмий симпозиум ўтказилди (+фоторепортаж)
- Сардобанинг сири нимада?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг