Муқаддам судланган фуқаро автомобилидан 4 минг қути сифатсиз тамаки маҳсулотлари топилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Давлатобод тумани бўлими ва божхона ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди, деб хабар бермоқда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти.
Унда айтилишича, ўтказилган тезкор тадбир давомида қонунга хилоф равишда тамаки маҳсулотлари савдоси билан шуғулланиб келган, муқаддам судланган фуқаро А.Р.нинг «Cobalt» русумли автомашинаси «Янгиқўрғон-Наманган» йўналишида ҳаракатланиб келаётган вақтида тўхтатилган.
Ушбу автомобиль кўздан кечирилганда, хорижда ишлаб чиқарилган 2 минг 500 қути «Milano New York» ва 1 минг 500 қути «Esse Change» номли акциз маркасиз тамаки маҳсулотларини сотиш мақсадида олиб келганлиги аниқланган ва тезкор тадбир ходимлари томонидан ушбу тамаки маҳсулотлари ашёвий далил сифатида расмийлаштирилган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда муомалага киритиш ёки ишлаб чиқариш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари бошлаб юборилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доллар курси пастлади
- «Бунёдкор» мураббийи Сергей Арсланов вафот этди
- Қондаги глюкозани пасайтириш учун кечки овқатланишнинг идеал вақти маълум бўлди
- Камчатка соҳилларидаги кучли зилзиладан сўнг Ўзбекистон Консуллиги ватандошларимизга мурожаат қилди
- Тошкентда «Иқтисодиёт ва бизнес бошқаруви соҳаларида илғор тадқиқотлар» мавзусидаги халқаро илмий симпозиум ўтказилди (+фоторепортаж)
- Сардобанинг сири нимада?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг