Нетаньяҳу Қатар бош вазиридан Доҳадаги ҳужум учун узр сўради

Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяҳу Қатар пойтахти Доҳада ҲАМАС раҳбарияти жойлашган резиденцияга қилинган авиаҳужум учун Қатар Бош вазири ва ташқи ишлар вазири Муҳаммад бин Абдулраҳмон Оли Танийдан расман узр сўради. Ҳужум натижасида Қатар хавфсизлик хизматининг бир ходими ҳалок бўлгани хабар қилинган.
Қатар Ташқи ишлар вазирлиги маълум қилишича, Нетаньяҳу АҚШ президенти Дональд Трамп иштирокида ўтган телефон мулоқоти чоғида шахсан боғланиб, бу каби ҳодисалар келгусида такрорланмаслигига ваъда берган.
Исроил оммавий ахборот воситалари ёзишича, Тель-Авив ҳужум оқибатида ҳалок бўлган қатарлик хавфсизлик ходими оиласига компенсация тўлашга ҳам розилик билдирган.
Қатар томони эса бундай расмий узрни Исроил ва ҲАМАС ўртасидаги музокараларда воситачиликни қайта тиклаш учун муҳим шарт сифатида қўйгани қайд этилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доллар курси пастлади
- «Бунёдкор» мураббийи Сергей Арсланов вафот этди
- Қондаги глюкозани пасайтириш учун кечки овқатланишнинг идеал вақти маълум бўлди
- Камчатка соҳилларидаги кучли зилзиладан сўнг Ўзбекистон Консуллиги ватандошларимизга мурожаат қилди
- Тошкентда «Иқтисодиёт ва бизнес бошқаруви соҳаларида илғор тадқиқотлар» мавзусидаги халқаро илмий симпозиум ўтказилди (+фоторепортаж)
- Сардобанинг сири нимада?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг