Тошкентдаги «Бўзсув» каналига кимёвий ифлосланган сув оқизилаётгани айтилди

«Ўзсувтаъминот» АЖ
Ижтимоий тармоқларда «Бўзсув» каналига рангли оқова сувлари оқизилаётгани тасвирланган видеолар тарқалди. «Ўзсувтаъминот» АЖ ахборот хизмати раҳбари Акмал Муродов мазкур ҳолат юзасидан маълумот берди.
«Ушбу мавзу бугун пайдо бўлиб қолгани йўқ», дея гап бошлаган Акмал Муродов. Унинг маълум қилишича, Тошкент шаҳрида оқова, яъни канализация сувларини тозаловчи 3 та иншоот мавжуд. Улар аҳолидан келаётган маиший, яъни ошхона, ҳаммом, ҳожатхона сувларини қабул қилиш учун мўлжалланган бўлиб, биологик усулда тозалаш техника ва технологиялари билан жиҳозланган. Бунда айнан кимёвий ташламаларни бирламчи корхоналар тозалаши назарда тутилган.
Таъкидланишича, республикада тадбиркорлик ва ишлаб чиқариш жараёнларининг ривожланиши ва улардан канализацияга ташланаётган турли кимёвий чиқиндилар ҳамда текстиль корхоналардан чиқаётган бўёқ қолдиқлари, яъни рангли сувлар иншоотларнинг ишига салбий таъсир кўрсатмоқда.
«Белгиланган меъёрга кўра, ҳар бир ишлаб чиқарувчи корхонада локал иншоот бўлиши талаб этилади. Ушбу бирламчи иншоотлар корхонадан чиқаётган кимёвий чиқиндиларни тозалаши лозим. Аммо бундай иншоотларнинг эксплуатацияси қимматга тушганлиги боис, афсуски, баъзи ишлаб чиқарувчилар корхонадан чиққан оқова сувларни канализацияга оқизиб юборишни афзал кўрмоқда», дейди «Ўзсувтаъминот» АЖ ахборот хизмати раҳбари.
Унинг қўшимча қилишича, тозалаш иншооти ранглар ва кимёвий ташламаларни ажратиб ололмайди. Юқоридаги тасвирларда акс этган турли рангли оқова сувлар текстиль корхоналаридан чиқмоқда.
Шу муносабат билан республикадаги барча ишлаб чиқариш корхоналаридан бу каби оқова сувларни канализация тармоқларига ёки табиатга йўналтирмасликлари, бу каби хатти-ҳаракатлар нафақат ишлаб чиқариш, жамият ёки табиат меъёрларига, балки инсонийлик принципларига ҳам тўғри келмаслиги таъкидланган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доллар курси пастлади
- «Бунёдкор» мураббийи Сергей Арсланов вафот этди
- Қондаги глюкозани пасайтириш учун кечки овқатланишнинг идеал вақти маълум бўлди
- Камчатка соҳилларидаги кучли зилзиладан сўнг Ўзбекистон Консуллиги ватандошларимизга мурожаат қилди
- Сардобанинг сири нимада?
- Тошкентда «Иқтисодиёт ва бизнес бошқаруви соҳаларида илғор тадқиқотлар» мавзусидаги халқаро илмий симпозиум ўтказилди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг