Шомуродов гол урган ўйинда «Башакшеҳир» ютқазди

Кеча, 28 сентябрь куни Туркия Суперлигасининг 7-туридан ўрин олган беллашувлар бўлиб ўтди. Кун доирасидан ўрин олган баҳсда «Коньяспор» клуби ўз майдонида «Башакшеҳир»ни қабул қилди.
Учрашув 2:1 ҳисобида мезбонларнинг ғалабаси билан якунланди. Ўйинда ҳисоб 16-дақиқага келиб очилди. «Коньяспор» жамоасининг сенегаллик футболчиси Алассана Ндао ҳисобни очди.
Биринчи таймга қўшиб берилган дақиқаларда Жером Опоку ўз дарвозасига гол киритиб қўйди. Шу тариқа тайм 2:0 ҳисоби билан якунланди.
Баҳснинг 57-дақиқасида Мигель Креспонинг узатмасидан сўнг, Элдор Шомуродов ҳисоб қисқартирди. Баҳснинг қолган дақиқаларида ҳисоб ўзгармади ва «Коньяспор» мавсумдаги учинчи ғалабасини қўлга киритди.
Учрашувдан сўнг, «Sofascore» портали Элдор Шомуродов ва Алассана Ндаонинг ҳаракатларини 7,7 баллга баҳолади. Бу ушбу ўйиндаги футболчиларга қўйилган энг юқори баҳo эди.
Шунингдек, Ўзбекистон миллий терма жамоасининг яна бир футболчиси Аббосбек Файзуллаев ўйиннинг 64-дақиқасида захирадан майдонга тушди. Унинг ҳаракатлари портал томонидан 6,5 баллга баҳоланди.
Маълумот учун, «Истанбул Башакшеҳир» кейинги ўйинини 5 октябрь куни «Гўзтепе»га қарши ўтказади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доллар курси пастлади
- «Бунёдкор» мураббийи Сергей Арсланов вафот этди
- Қондаги глюкозани пасайтириш учун кечки овқатланишнинг идеал вақти маълум бўлди
- Камчатка соҳилларидаги кучли зилзиладан сўнг Ўзбекистон Консуллиги ватандошларимизга мурожаат қилди
- Сардобанинг сири нимада?
- Тошкентда «Иқтисодиёт ва бизнес бошқаруви соҳаларида илғор тадқиқотлар» мавзусидаги халқаро илмий симпозиум ўтказилди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг