Хитой халқ суди собиқ қишлоқ хўжалиги вазирини ўлим жазосига ҳукм қилди

09:51 29 Сентябр 2025 Дунё
191 0

Хитойнинг собиқ қишлоқ хўжалиги вазири Тан Жэньцзян катта миқдорда пора олганликда айбдор деб топилиб, ўлим жазосига ҳукм қилинди. Бу ҳақида «Xinhua» агентлиги хабар берди.

Унда айтилишича, 28 сентябрь куни халқ суди томонидан чиқарилган ҳукмга кўра, қишлоқ хўжалиги вазирининг барча шахсий мулки мусодара қилинади ва коррупция орқали эришган даромадлари ундирилиб, миллий ғазнага ўтказилади.

Суд маълумотларига кўра, 2007 ва 2024 йиллар оралиғида собиқ қишлоқ хўжалиги вазири Тан Жэньцзян ўзининг марказий ва маҳаллий даражадаги турли лавозимларидан ноқонуний равишда фойдаланиб, бизнесни юритиш, лойиҳа шартномасини тузиш ва ишга жойлашиш каби масалаларда бошқаларга ёрдам бериб келган. Бунинг натижасида умумий қиймати 38 миллион АҚШ долларидан ортиқ пул ва қимматбаҳо буюмлар олган.

Унинг бу қонунбузарлиги суд томонидан ўлим жазосига лойиқ деб топилган. Бироқ собиқ вазир ўз айбини тан олгани ҳамда пушаймонлиги туфайли суд ўлим жазосини икки йиллик кечиктирилган муддат билан тайинлаган. Агар Тан Жэньцзян ушбу муддат охиригача бошқа жиноятлар содир этмаса, ўлим жазоси умрбод қамоқ жазосига алмаштирилиши мумкин.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?