Туркиянинг қатор ОАВда ўзбекистонлик 17 ёшли йигитнинг вафот этгани тўғрисида хабарлар тарқалди

Туркиянинг бир қатор ОАВ ҳамда ижтимоий тармоқларида 17 ёшли Ўзбекистон фуқароси С.С.нинг йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида вафот этгани ҳақидаги хабарлар тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикасининг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси муносабат билдирди.
Унда айтилишича, фуқаро С.С. 2025 йил 5 апрель куни Истанбул шаҳрида ЙТҲ оқибатида оғир тан жароҳатлари олиб, шифохонага ётқизилган. Бироқ кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай, у 15 апрель куни ҳаётдан кўз юмган. Марҳум 17 апрель куни Самарқанд вилоятида дафн этилган.
Маълумотларга кўра, ЙТҲни содир этган Туркия фуқароси ҳодиса жойидан яширинган, бироқ эртаси куни пушаймонлик билдириб, полицияга таслим бўлган. Текширув давомида унинг қонида гиёҳвандлик моддаси аниқланган. Ушбу шахсга нисбатан суд мажлиси 2025 йил 2 октабр кунига белгиланган.
«Мазкур ҳолат бўйича марҳумнинг оила аъзолари Бош консулхонага мурожаат қилмаган. Ҳозирда Бош консулхона томонидан жабрланувчининг оила аъзоларига зарур консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатилмоқда», — дейилади хабарда
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доллар курси пастлади
- «Бунёдкор» мураббийи Сергей Арсланов вафот этди
- Қондаги глюкозани пасайтириш учун кечки овқатланишнинг идеал вақти маълум бўлди
- Камчатка соҳилларидаги кучли зилзиладан сўнг Ўзбекистон Консуллиги ватандошларимизга мурожаат қилди
- Сардобанинг сири нимада?
- Бухоролик докторант ниманинг эвазига Президент совғаси – автомобилга эга бўлди?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг