Танзила Нарбаева ва ХМТ Бош директори Жилбер Унгбо учрашувида ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди

Женева шаҳрида ўтаётган Халқаро меҳнат ташкилотининг 113-сессияси доирасида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси, Одам савдосига қарши курашиш ва муносиб меҳнат масалалари бўйича миллий комиссия раиси Танзила Нарбаева Халқаро меҳнат ташкилоти (ХМТ) Бош директори Жилбер Унгбо билан учрашув ўтказди. Суҳбат давомида томонлар Ўзбекистон ва ХМТ ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари ҳолати ҳамда келажакдаги истиқболларни атрофлича муҳокама қилдилар.
Учрашувда ХМТ билан ҳар йили меҳнат ҳуқуқлари ва бошқа йўналишларда имзоланаётган келишувларнинг изчил амалга оширилаётгани таъкидланди. Бу борадаги амалий фаолият мамлакатда муносиб меҳнат тамойилларининг мустаҳкам қарор топишига хизмат қилаётгани қайд этилди. Хусусан, Ўзбекистон томонидан илгари сурилаётган ислоҳотлар ХМТнинг устувор йўналишлари ва асосий тамойиллари билан тўлиқ уйғун экани алоҳида эътироф этилди.
Шунингдек, томонлар «Стратегия – 2030» доирасида Ўзбекистонда олиб борилаётган чуқур ислоҳотлар, уларнинг халқаро меҳнат стандартларига мослиги ва ижтимоий барқарорликни таъминлашдаги ўрни ҳақида фикр алмашдилар. ХМТ раҳбарияти бу борадаги ютуқларни юксак баҳолаб, Ўзбекистон тажрибасини бошқа мамлакатлар учун намуна сифатида кўриб чиқаётганини билдирди.
Учрашув давомида 2021–2025 йилларга мўлжалланган муносиб меҳнат бўйича миллий дастур ижросининг бориши ҳам муҳокама қилинди. Томонлар дастур доирасидаги чора-тадбирлар самарадорлигини ошириш, институционал имкониятларни кенгайтириш ва аҳолининг меҳнат ҳуқуқларини таъминлашга қаратилган стратегияларни амалга оширишда ўзаро ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олдилар.
Мазкур учрашув Ўзбекистоннинг халқаро меҳнат ташкилотлари билан очиқ ва самарали мулоқотни давом эттираётгани, шунингдек, инсон ҳуқуқлари ва меҳнат эркинликлари соҳасидаги ислоҳотларга содиқлигини яна бир бор тасдиқлади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендиялар миқдори 10 фоизга оширилади
- Кадастр паспортларини бериш муддатлари ўзгартирилди
- Олимлар Альцгеймер касаллигидан ҳимоя қилувчи парҳез ҳақида маълумот беришди
- Доллар курси ошишда давом этмоқда
- Президент Маккада бўлиб турган муфтий шайх Нуриддин Холиқназар билан телефонлашди
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг