Африкада кучли қор ёғди. Синоптиклар буни иқлим ўзгариши билан изоҳламоқда

Фото: Reuters
Дунёнинг аксарият минтақаларида жазирама иссиқ кузатилаётган шу кунларда Жанубий Африка Республикасида кучли қор ёғди.
Табиатнинг бу кутилмаган инъоми кўплаб ноқулайликларни келтириб чиқарди. Жумладан, йўллар тўсиб қўйилди, юз минглаб одамлар электр энергия таъминотидан узилиб қолди. Бундан ташқари, сув тошқинлари ва бўронли шамоллар мамлакатнинг бир қанча вилоятларини қамраб олган. Энг ёмон вазият Шарқий Кейп ва Квазулу-Наталида кузаттилмоқда.
Табиий офат туфайли 500 мингга яқин уй электр таъминотидан узилиб қолди. О. Р. Тамбо вилоятида сув тошқини камида етти кишининг ҳаётига зомин бўлди.
Кучли қор ёғиши натижасида йўллар тўсиб қўйилган, бир неча километр узунликдаги тирбандликлар юзага келган. Йўлларнинг сирпанчиқлиги сабабли трассасида содир бўлган йўл-ҳаракат ҳодисаси оқибатида яна беш киши ҳалок бўлди.
Жанубий Африка қирғоқлари яқинида бўрон ва баланд тўлқинлар туфайли кемалар навигацияда қийинчиликларга дуч келмоқда. Одатда июнь ойида Жанубий Африка Республикасида қишки об-ҳаво кузатилса-да, бу сафар ҳалокатли бўлмоқда. Синоптиклар буни иқлим ўзгариши билан изоҳламоқда, бу эса минтақада табиий офатларнинг частотаси ва жиддийлигини оширмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендиялар миқдори 10 фоизга оширилади
- Кадастр паспортларини бериш муддатлари ўзгартирилди
- Олимлар Альцгеймер касаллигидан ҳимоя қилувчи парҳез ҳақида маълумот беришди
- Доллар курси ошишда давом этмоқда
- Президент Маккада бўлиб турган муфтий шайх Нуриддин Холиқназар билан телефонлашди
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг