«Мерц Трампнинг кодини топди» — Германия канцлерининг Вашингтонга ташрифи муҳокамаларга сабаб бўлмоқда

Фото: AP
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг Вашингтонга биринчи ташрифи АҚШ матбуоти томонидан ижобий реакцияга сабаб бўлди.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг Вашингтонга илк ташрифи АҚШ матбуотида ижобий муносабат билан кутиб олинди. “The New York Times” газетаси “Мерц Трампнинг кодини топди” — унинг ташқи кўриниши, ажойиб инглиз тили ва бизнес тажрибаси АҚШ президентини шу қадар ҳайратда қолдирдики, у уни «Германиянинг энг яхши имижининг тимсоли» сифатида кўрди” дея ёзди.
Шунингдек, Мерц Трампга рамзий совға, яъни бобосининг Германияда туғилганлиги ҳақидаги гувоҳномани тақдим этди. Бундан ташқари, канцлер АҚШда йиғилган BMW машинасини бошқаришини айтган. Вашингтондаги учрашув Европада ҳам қизғин муҳокамаларга сабаб бўлди. Мерцга Трамп билан ҳар доим ҳам алоқа ўрнатишга муваффақ бўлмаган бошқа давлат раҳбарларидан табриклар келган.
“Германияда бўлиб ўтган федерал сайловлардан сўнг АҚШ президенти ва Европанинг энг муҳим континентал ҳамкори Германия ҳукумати раҳбари ўртасида мустаҳкам шахсий муносабатларни ўрнатиш вақти келди. Бу танқидий ташқи шароитларда нисбий нормалликни ўрнатиш ҳақида”, — деди Германиянинг Вашингтондаги собиқ элчиси Вольфганг Ишингер.
У шу ўринда Трампнинг эътибори туфайли Европа ичида рақобатни бошланишидан ҳам огоҳлантирди. Ишингернинг сўзларига кўра, агар Европа Трамп билан 27 ҳар хил овозда гаплашса, у шунчаки тингланмайди.
“Bild” маълумотларига кўра, Мерц бож ва Украинани қўллаб-қувватлашда мавжуд масалаларни илгари суришда давом этади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендиялар миқдори 10 фоизга оширилади
- Кадастр паспортларини бериш муддатлари ўзгартирилди
- Олимлар Альцгеймер касаллигидан ҳимоя қилувчи парҳез ҳақида маълумот беришди
- Доллар курси ошишда давом этмоқда
- Президент Маккада бўлиб турган муфтий шайх Нуриддин Холиқназар билан телефонлашди
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг