Сувдан ноқонуний фойдаланишни видеога олганларга пул мукофоти берилади

12:46 11 Июнь 2025 Ҳужжатлар
234 0

2025 йил 7 июнь куни Вазирлар Маҳкамасининг 352-сонли қарорига асосан «Жисмоний шахслар томонидан қайд этилган сув хўжалиги соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги фотосуратлар ва (ёки) видеоёзувларни қабул қилиш, кўриб чиқиш ҳамда уларни тақдим этган шахсларни рағбатлантириш тартиби ҳақида»ги низом тасдиқланди.

Низомга кўра, фуқаролар Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 74-моддаси 2-қисмида кўрсатилган қоидаларни бузиш ҳолатларини видеотехника воситалари орқали қайд этиб, 48 соат ичида Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Инспекцияга «v-nadzor.gov.uz» сайти орқали юборишлари мумкин. Материалларда ҳуқуқбузарлик ҳолати, ушбу ҳаракатни содир этган шахс тўғрисидаги маълумотлар (агар мавжуд бўлса), содир бўлган манзил ва вақт аниқ кўрсатилган бўлиши талаб этилади.

Юборилган фото ва видеоматериаллар Инспекциянинг масъул ходими томонидан 10 иш куни ичида кўриб чиқилади. Видеоёзувнинг умумий давомийлиги эса 120 сониядан ошмаслиги шарт қилиб белгиланган. Агар ҳуқуқбузарлик биринчи марта содир этилган бўлса, ҳуқуқбузарга огоҳлантирув тавсиялари юборилади. Аммо маъмурий жазо қўлланилганидан кейин 1 йил ичида қоидабузарлик такроран содир этилса, жарима белгиланади.

Энг муҳими, ҳуқуқбузарликни аниқлаб видеоматериал юборган шахс рағбатлантирилади. Яъни, ундирилган жарима суммасининг 25 фоизи миқдорида пул мукофоти тўланади. Бу рағбатлантириш жазо ундирилган кундан бошлаб 15 иш куни ичида амалга оширилади. Шу орқали фуқароларнинг жамиятда фаол ва масъулиятли бўлиши, сув ресурсларидан самарали фойдаланишга ҳисса қўшиши кўзда тутилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?