Мутахассис югуриш саломатлик учун хавфли ёш ҳақида маълумот берди

Иллюстратив фото
Олтмиш ёшга тўлгандан сўнг, югуришдан воз кечиш ва уни бошқа машғулот билан алмаштириш яхшироқдир, масалан, тез юриш. Бу фикрларни терапевт Татьяна Галеева айтиб ўтди.
“Олтмиш ёшга келиб беморларда юрак-қон томир тизимининг турли касалликлари пайдо бўлиши мумкин. Улар югуриш билан шуғулланганида инсульт, юрак хуружи, гипертония инқирози, ритмнинг бузилиши, тромбоз каби жиддий асоратларга олиб келиши мумкин. Шунингдек, суяк тизимининг шикастланиши ривожланишини эътиборсиз қолдириб бўлмайди, масалан, остеоартроз. Бу суякларнинг, умуртқаларнинг патологик синиши нуқтаи назаридан хавфлидир”, — дейди мутахассис.
Унинг қўшимча қилишича, узоқ вақт давомида спорт билан фаол шуғулланган одам югуришни давом эттириши мумкин. Аммо шунда ҳам захирани ҳисобга олиш муҳимдир.
“Кексаликда, терапевт ва кардиолог томонидан тўлиқ текширувдан ўтгандан кейингина юмшоқ режимда югуришни бошлаган маъқул. Югуришни муқобил машғулотлар билан алмаштириш янада яхшироқдир, масалан юриш, сузиш ёки велосипедда учиш”, — дея хулоса қилади Галеева.
Олдинроқ, спиртли ичимликлар келтириб чиқарадиган саратон турлари ҳақида хабар бергандик.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендиялар миқдори 10 фоизга оширилади
- Олимлар Альцгеймер касаллигидан ҳимоя қилувчи парҳез ҳақида маълумот беришди
- Кадастр паспортларини бериш муддатлари ўзгартирилди
- Президент Маккада бўлиб турган муфтий шайх Нуриддин Холиқназар билан телефонлашди
- Доллар курси ошишда давом этмоқда
- «Ғалаба боғи»да мудофаа инновацион технологиялари фестивали ўтказилди—Фоторепортаж
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг