Шавкат Мирзиёев БМТ Болалар жамғармаси ижрочи директорини қабул қилди

Фото: Президент матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 27 май куни мамлакатимизда ташриф билан бўлиб турган БМТ Болалар жамғармаси (ЮНИСЕФ) ижрочи директори Кэтрин Расселни қабул қилди.
БМТ тизимидаги ушбу етакчи ихтисослашган институт билан кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.
Учрашув аввалида ЮНИСЕФ раҳбари Ўзбекистон етакчисига БМТ Бош котиби Антониу Гутерришнинг самимий саломини етказди.
Мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар натижаларига юқори баҳо берилиб, болалар ҳуқуқларини таъминлаш ва имкониятларини кенгайтириш соҳасидаги миллий дастур қўллаб-қувватланди.
Ўзбекистон ва ЮНИСЕФ ўртасидаги ҳамкорлик кейинги йилларда юксак даражага чиққани катта мамнуният билан қайд этилди.
Ташкилот кўмагида мамлакатимизда болаларни зўравонликдан ҳимоя қилиш бўйича қонун, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ва болалар онкологиясига қарши курашиш соҳасида стратегик ҳужжатлар қабул қилинди. Коронавирус пандемиясига қарши курашиш ва вакцинация тизимини ривожлантиришга кўмаклашилди.
Қонунчиликни такомиллаштириш, болаларни парвариш қилиш ва қўллаб-қувватлашнинг янги механизмларини жорий этиш, ижтимоий хизмат ва кадрлар тайёрлаш тизимини ривожлантириш, ижтимоий хизматлардан фойдаланиш имкониятини кенгайтириш ва уларнинг сифатини яхшилаш, миллий стандартларни ишлаб чиқиш, ижтимоий суғуртани кенгайтириш, инклюзив таълимни ривожлантириш ва бошқа устувор йўналишларда қўшма чора-тадбирларни амалга ошириш муҳимлиги қайд этилди.
2030 йилгача мўлжалланган янги Мамлакат дастурини қабул қилиш, шунингдек, болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва манфаатларини илгари суриш масалалари бўйича қатор халқаро тадбирларни биргаликда ўтказишга келишиб олинди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендиялар миқдори 10 фоизга оширилади
- Кадастр паспортларини бериш муддатлари ўзгартирилди
- Олимлар Альцгеймер касаллигидан ҳимоя қилувчи парҳез ҳақида маълумот беришди
- Доллар курси ошишда давом этмоқда
- «Ғалаба боғи»да мудофаа инновацион технологиялари фестивали ўтказилди—Фоторепортаж
- Президент Маккада бўлиб турган муфтий шайх Нуриддин Холиқназар билан телефонлашди
Янгиликлар тақвими
« | Июнь 2025 | » | ||||
---|---|---|---|---|---|---|
Ду | Се | Чо | Па | Жу | Ша | Як |
26 | 27 | 28 | 29 | 30 | 31 | 1 |
2 | 3 | 4 | 5 | 6 | 7 | 8 |
9 | 10 | 11 | 12 | 13 | 14 | 15 |
16 | 17 | 18 | 19 | 20 | 21 | 22 |
23 | 24 | 25 | 26 | 27 | 28 | 29 |
30 | 1 | 2 | 3 | 4 | 5 | 6 |
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг