Тошкентда қимматбаҳо электромобиль ёниб кетди

10:11 18 Апрель 2025 Жамият
126 0

Фото: Тошкент шаҳар ФВБ

Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманида электромобиль ёниб кетди. Бу ҳақда пойтахт Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.

Қайд этилишича, ҳодиса кеча, 17 апрель куни соат 23:51 да Мирзо Улуғбек тумани Яланғоч мавзесида юз берган. Электромобиль ёнаётгани тўғрисида шаҳар ФВБга келиб тушган хабарга кўра, ёнғин-қутқарув техникалари айтилган манзилга соат 23:56 да етиб бориб, ёнғинни соат 23:59 да тўлиқ ўчирган.

Таъкидланишича, ёнғин оқибатида ҳалок бўлган ва жабрланганлар йўқ. Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?