Тошкентдаги Мажбурий даволаш наркология шифохонасида антисанитария ҳолатлари аниқланди

Омбудсман ўринбосари ва минтақавий вакил томонидан Тошкент шаҳар Мажбурий даволаш наркология шифохонасига мониторинг ташрифи амалга оширилди.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати хабарига кўра, Тошкент шаҳар мажбурий наркология шифохонаси 2010 йилдан бошлаб фаолият юритиб келмоқда. Муассаса 105 ўринга мўлжалланган бўлиб, бугунги кунда тўлиқ қувватда фаолият юритмоқда. Шифохонага белгиланган тартибда, суд қарори билан қабул қилинади.
Шифохонадаги беморлар билан якка ва жамоавий тартибда суҳбатлашилди. Шунингдек, даволанувчилар шароитлари, овқатланиши, уларга тайёрланадиган озиқ-овқат маҳсулотлари, дори-дармонлар сифати, уларни сақлаш хоналари ўрганилди.
Мониторинг давомида бир қатор камчиликлар аниқланди. Хусусан, шифохона оқова сув (канализация) қувурида юз берган носозлик сабабли бадбўй ҳид чиқиб, беморларни сақлаш шароитига салбий таъсир кўрсатмоқда. Шу билан бирга, иситиш қозонини янги, тежамкор, замонавий иситиш қозонига алмаштиришга эҳтиёж зарур.
Амалдаги қонунчиликка кўра, шу каби муассасаларда мажбурий даволанаётган шахслар мавсумий кийим-бош билан таъминланиши белгиланган бўлса-да, ҳалигача бу борада тегишли чоралар кўрилмаган.
Мониторинг ташрифлари якунларига кўра, мутасадди вазирлик ва идораларга Омбудсман таъсир чоралари шаклдаги ҳужжатлар киритилиши таъминланади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Эҳтиёжманд оилаларга электр ва газ бўйича компенсация берилади
- Танзила Нарбаева Парламентлараро иттифоқнинг 150-юбилей ассамблеяси Президенти этиб сайланди
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Тошкентда Парламент аёл аъзолари форумининг 39-сессияси бўлиб ўтди
- Баҳодир Жалолов профессионал боксда илк бор тўлиқ 10 раунд жанг ўтказди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг