Исроил ҳукумати Ғазодаги йирик сув иншоотларини ишдан чиқарди

Исроил ҳукумати Ғазонинг сув иншоотлари объектларига зарар етказиб, маҳаллий аҳолини оғир аҳволга солиб қўймоқда, деб хабар берди «Al Jazeera» нашри.
Маълум бўлишича, Исроил кучлари Ғазо шаҳрининг шарқидаги ва марказий губернаторликдаги иккита йирик сув қувурларига атайлаб зарар етказган. Шунингдек, Дейр ал-Балаҳ ҳудудидаги сувни тузсизлантириш заводини электр қуввати билан таъминловчи линияни ҳам узиб қўйган. Натижада Ғазо ҳудудини ичишга яроқли сув билан таъминловчи йирик иншоот фаолияти тўхтатилган.
Маълум қилинишича, бу даъволар БМТ томонидан тақдим этилган сўнгги маълумотлар билан мос келган. БМТ ўз баённомаларида Ғазо ҳудудидаги сувни туздан тозалаб, ичишга яроқли ҳолга келтирувчи заводнинг ёпилишини кескин қоралаган.
Ғазо ҳукуматининг матбуот идораси баёнотида яна бир қанча муҳим фикрлар илгари сурилган.
Жумладан, Исроил ҳарбий кучлари Ғазодаги сув ва канализация инфратузилмасининг 90 фоиздан ортиғини вайрон қилган. Шикастланган инфратузилмани таъмирлаш учун техник ходимларнинг ҳудудга киритилишига эса тўсқинлик қилган ҳамда инсонпарварлик бурчларини бажараётган ишчиларни нишонга олган.
«Биз 1,7 миллиондан ортиқ сув билан боғлиқ касалланиш ҳолатларини қайд этдик. Бундан ташқари, сувсизланиш ва тўйиб овқатланмаслик туфайли кўплаб болалар ҳамда фаластинликлар ҳалок бўлмоқда», — дейилади Ғазо матбуот идораси маълумотларида.
Шунингдек, Ғазо ҳукумати халқаро ҳамжамият ва Бирлашган Миллатлар Ташкилоти идораларига мурожаат йўллар экан, Исроилнинг Ғазога нисбатан сувдан маҳрум қилиш жиноятини зудлик билан тўхтатиш ва самарали чоралар кўришга чақирган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда доллар курси ўзгарди
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг