Навоийда китоб тахлами кўринишидаги кутубхона қурилди

Темур ЭШБОЕВ/«Халқ сўзи». Мамлакатимиз Президенти 2023 йил навоийлик сайловчилар билан учрашувда вилоят ахборот кутубхона маркази мослаштирилган бинода фаолият юритаётгани, асосий китоб фонди ертўлада сақланаётганини таъкидлаб, замонавий меъморчилик ечимига эга, китобхонлар учун барча қулайликларни жамлаган кутубхона қуриш вазифаларини белгилаган эди.
— Китоб тарғиботи ва китобхонлик давлатимиз томонидан доимо рағбатлантирилиб келинмоқда, — дейди Навоий давлат университетининг Ўзбек тили ва адабиёти факультети доценти Зариф Қувонов. — Буни нафақат биз, балки дунёнинг ривожланган мамлакатларида ҳам яхши билишади. Хусусан, Анқара шаҳрида Туркия Республикаси Президенти ҳузуридаги Халқ кутубхонасининг очилиш маросимида қатнашган икки мингга яқин меҳмон — олимлар, ёзувчилар, таълим ва маданият намояндалари, давлат ва жамоат арбоблари орасида Президентимизнинг ягона олий даражадаги меҳмон бўлганлиги фикримизнинг яққол исботидир.
Навоий шаҳрининг Маҳмуд Торобий кўчасида замонавий типдаги янги, креатив дизайндаги, китобсеварлар учун қулай шарт-шароитларга эга 3 қаватли кутубхона қурилиши якунланди. Ушбу маскан бир вақтнинг ўзида 230 нафар китобхонни қабул қилишга мўлжалланган. Эътирофли жиҳати, марказда имконияти чекланган китобсевар фуқаролар учун ҳам барча имкониятлар яратилмоқда. Маскан умумий ҳисобда 171 000 та турли номдаги илмий, бадиий, тарихий адабиётларни ўз фондига жойлаштириш имконига эга. Шунингдек, электрон кутубхона фаолияти ҳам йўлга қўйилиб, дунёдаги энг йирик кутубхоналар билан интеграциялаштирилади. Ҳозирда марказда сўнгги пардозлаш ишлари ниҳоясига етказилиб, яқин кунларда ишга туширилиши мўлжалланмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ва БААнинг «Манара» маркази ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди
- Эҳтиёжманд оилаларга электр ва газ бўйича компенсация берилади
- Танзила Нарбаева Парламентлараро иттифоқнинг 150-юбилей ассамблеяси Президенти этиб сайланди
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Баҳодир Жалолов профессионал боксда илк бор тўлиқ 10 раунд жанг ўтказди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг