Ҳамон шифохонада қолаётган Рим папасига жиддий ташхислар қўйилди

88 ёшли Рим папаси Францискнинг аҳволи оғир, унда нафас йўллари инфекцияси, икки томонлама пневмония ривожланмоқда, деб хабар бермоқда «NBC News» нашри.
«Соғлиги ёмонлигига қарамай, Францискнинг кайфияти аъло даражада. У эрталаб эҳтиром маросимида иштирок этди. Кун давомида эса дам олиш, дуо ва китоб ўқиш билан шуғулланди», — дейди Ватикан маъмурияти вакили.
Папа шу йилнинг 14 февраль куни нафас олишда қийналгани учун Римнинг Гемелли касалхонасига ётқизилган эди. Дастлабки текширувлардан сўнг, унда икки томонлама пневмония ҳамда енгил буйрак етишмовчилиги ташхиси қўйилган.
«Франциск жуда оғир аҳволда касалхонага олиб келинди. Унга янги қон қуйдик ҳамда сунъий кислород аппарати уладик. Шундан сўнг унинг аҳволи анча барқарор бўлди», — дейди шифокорлар гуруҳи раҳбари.
«NBC News» нашри мухбирининг сўзларига кўра, папанинг аҳволида ижобий ўзгаришлар кузатилмоқда, аммо бу вақтинчалик бўлиши мумкин. Ҳозирда барча шифокорлар унинг соғлиги борасида жиддий қайғуриб, мунтазам назорат остига олишган.
«Сўнгги пайтларда менга кўплаб меҳр-муҳаббат хабарлари келди, айниқса, болаларнинг мактублари ва чизган расмлари мени ҳайратда қолдирди. Яқинлигингиз ҳамда тасалли дуоларингиз учун раҳмат. Бу менга куч беради», — дейди папа Франциск ўз баёнотида.
Маълумот учун, Франциск 2013 йилнинг 13 мартидан буён Рим папаси лавозимини эгаллаб келмоқда. Ундан олдин Бенедикт XVI ушбу лавозимда бўлган ҳамда 2013 йил 85 ёшида истеъфога чиққан.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Яна бир бозор аукционга қўйилди
- Самарқанд яна бир нуфузли форумга мезбонлик қилади
- Ўзбекистон паспорти халқаро индексда паст натижа қайд этди
- Марказий банк шошилинч огоҳлантириш билан чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг