Президент Халқаро маслаҳат кенгаши аъзоларини қабул қилди
Фото: Президент матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 11 февраль куни Халқаро маслаҳат кенгаши экспертлари Альфред Гузенбауэр, Александр Квасьневский ва Штефан Фюлени қабул қилди.
Янги Ўзбекистонда ислоҳотлар стратегиясини амалга оширишга экспертлик кўмагини кўрсатиш ҳамда Европа Иттифоқи мамлакатлари ва институтлари билан кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш мақсадида ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.
Илғор халқаро тажрибани ўрганиш ва жорий этиш, мамлакатимиз иқтисодиёти тармоқ ва соҳаларини модернизация қилишга технологиялар ва инвестицияларни жалб этиш борасида амалий ҳамкорлик қилиш муҳимлиги қайд этилди.
Самарқанд шаҳрида ўтказиладиган "Европа Иттифоқи - Марказий Осиё" саммитига тайёргарлик доирасида халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик масалалар юзасидан фикр алмашилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Туркий халқларнинг маънавий яловбардори
- Ўз халқини Сиз каби чин дилдан севадиган давлат раҳбарини учратмадим – «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян
- Россия Осиё грандни мағлуб этди
- Саида Мирзиёева Брюсселда Европа Иттифоқи комиссари билан учрашди
- Имтиёзли шартларда пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи рўйхатни тузиш тартиби белгиланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг