“Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
Фото: Юнус Бўриев / “Халқ сўзи”
“Халқ сўзи” ва “Народное слово” газеталари таҳририяти томонидан 2024 йил бошида эълон қилинган “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари тақдирланди.
Танлов шартларида ғолибларни йил якуни бўйича аниқлаш ҳамда уларни муносиб тақдирлаш кўзда тутилганлигини инобат олиб, ҳакамлар ҳайъати томонидан “Халқ сўзи” ва “Народное слово” газеталарида бугунги кунгача чоп этилган ижодий материаллар кўриб чиқилди ва улар орасидан мамлакатимизда турли соҳаларда олиб борилаётган ислоҳотларга оид таҳлилий, танқидий, қизиқарли, таъсирчан, самимий ва содда тилда акс эттирилган энг яхши мақолалар саралаб олинди.
“Халқ сўзи” газетаси бўйича ғолиблар:
1. Халқаро Нордик университети ректори, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Шерзод МУСТАФОҚУЛОВ — “Сеҳрли диёр”даги унутилмас мулоқотлар” сарлавҳали мақоласи учун (2024 йил, 6 январь);
2. Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист Жолдасбай НУРУЛЛАЕВ — “Халқимиз ардоғидаги Наврўз” сарлавҳали мақоласи учун (2024 йил, 13 март);
3. Қўқон университети директори, доцент Ғафуржон ЗОҲИДОВ — “Дунё илм-фани учун интеграция келажак университетлари тизимини яратишнинг муҳим омили” сарлавҳали мақоласи учун (2024 йил, 1 август).
«Народное слово» газетаси бўйича ғолиблар:
1. Навоий давлат университети ректори, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Мухиддин КАЛОНОВ — «Теневая экономика: существенное препятствие на пути развития страны» сарлавҳали мақоласи учун (2024 йил 26 июнь);
2. Тошкент давлат иқтисодиёт университети катта ўқитувчиси Сурайё ХАМРАХОДЖАЕВА — «Источник вдохновения, мудрости, надежды» сарлавҳали мақоласи учун (2024 йил 1 июнь);
3. Санъатшунос, Ўзбекистон журналистлар уюшмаси аъзоси Гуарик БАГДАСАРОВА — театр, тасвирий ва мусиқий санъат ривожи тўғрисидаги туркум мақолалари учун.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг