Арзонлаштирилган Янги йил байрами савдо ярмаркалари ташкил этилди
Рустам НУРМАТОВ/«Халқ сўзи». Жиззах марказидаги «Эски шаҳар» МЧЖ, «Марказий деҳқон бозори» АЖ ҳамда ўндан ортиқ туман марказларидаги деҳқон бозорларида арзонлаштирилган Янги йил байрами савдо ярмаркалари 15 декабрдан фаолият кўрсатиб келмоқда. Савдо ярмаркаларига 30 дан ортиқ фермер ва деҳқон хўжалиги, 100 дан ортиқ улгуржи савдо ва ишлаб чиқариш корхоналари бириктирилиб, уларга 188 та савдо растаси ажратилган.
Жиззах шаҳридаги «Марказий деҳқон бозори» ҳудудида аҳолига қулай жойда 50 та савдо растаси ташкил этилган. Замонавий кўринишда жиҳозланган. Байрамона шиорлар билан безатилган. Ушбу ярмаркага Жиззах шаҳри ва Шароф Рашидов туманидан маҳсулот етиштирувчи деҳқон ва фермер хўжаликлари, ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг арзон ва сифатли маҳсулотлари олиб келиб сотилмоқда. Мазкур бозор ҳудудида 1378 та савдо растаси, 96 та турғун савдо дўкони, 6 та савдо павильони мавжуд.
— Янги йил байрам дастурхони учун килосини 65 минг сўмдан 2 килограмм мол гўшти сотиб олдим, — дейди Жиззах шаҳрида истиқомат қилувчи Қундузой Ҳамраева. — Бу нарх бошқа харидорларни ҳам қаноатлантиришига ишончим комил.

— Аҳолининг қишлоқ хўжалик маҳсулотларига талаби юқори. Қиш-баҳор мавсумида маҳсулотларнинг нархи асоссиз ошиб кетишини олдини олиш мақсадида жами, 1380 тонна қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, шундан 500 тонна гуруч, 100 тонна картошка, 305 тонна пиёз, 575 тонна сабзи маҳсулотини захирага ғамлаб қўйганмиз, — дейди Жиззах шаҳар «Марказий деҳқон бозори» АЖ бошқарув раисининг ўринбосари Жамшид Ҳасанбоев. — Ушбу маҳсулотларнинг асосий қисми омборхоналарга жойлаштирилган. Босқичма-босқич бозорга сотиш учун чиқарилиши кўзда тутилган.
— Янги йил байрами ярмаркасига ишлаб чиқарувчи, маҳсулот етиштирувчи, импорт қилувчи ва улгуржи савдо корхоналарини жалб этган ҳолда «биринчи қўл» тамойили асосида маҳсулотлар реализация қилинди. Аҳолига бозор нархига нисбатан 10-15 фоиз арзон нархларда сотилиши йўлга қўйилди, — дейди Департаментининг Жиззах шаҳар бўлими тезкор вакили Анваржон Анваров. — Вилоятимизнинг шаҳар ва туманларидаги арзонлаштирилган ярмаркалар масъуллар томонидан назоратга олиниб, белгиланган махсус жойларда маҳсулотлар савдоси ва таъминоти доимий эътиборда. Сотувчилар тош-тарози, терминаллар, махсус кийимлар билан таъминланган.

Байрам кунлари жамоат хавфсизлигини, аҳолининг эркин ҳаракатланишини ва халққа сифатли маҳсулотлар етказиб берилишини таъминлаш мақсадида бозор ҳудудида ветсанэкспертиза лабораторияси, ички ишлар, миллий гвардия, солиқ, фавқулодда вазиятлар бошқармаларининг масъул ходимлари бозор ходимлари билан ҳамкорликда иш олиб бормоқда.
Жиззах вилоятининг барча ҳудудларидаги Янги йил байрами ярмаркалари 2025 йилнинг 15 январига қадар давом этади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- «Олтин куз» II Халқаро камер ва симфоник мусиқа фестивали бўлиб ўтади
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг