Ўзбекистон Нотариал палатаси Санкт-Петербург давлат университети билан ҳамкорлик ўрнатди

Ўзбекистон Нотариал палатаси ҳамда Россия Федерациясининг Санкт-Петербург давлат университети (СПДУ) ўртасида ҳамкорлик Меморандуми имзоланди.
Мазкур Меморандум — биринчи хорижий олий ўқув юрти имзоланган меморандум ҳисобланади.
СПДУ нинг халқаро фаолияти бўйича проректори С.В.Андрюшин ҳамда Ўзбекистон Нотариал палатаси раиси Д.Ашуров томонидан имзоланган ушбу ҳужжат тарафлар томонидан қуйидаги йўналишларни ривожлантиришни ўз ичига олади.
Хусусан, меморандум илмий лойиҳаларни амалга ошириш, ўқув ва илмий тадбирлар, курслар, конференциялар, семинарлар, симпозиумлар ташкил этиш, илмий тажриба алмашиш, библиографик материаллар ва томонларни қизиқтирган бошқа маълумотларни алмашлаш борасида ҳамкорликни ташкил этишга қаратилган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Нотариал палатаси мамлакатимизда юрист кадрларни тайёрлайдиган 8 та олий ўқув юртлари билан ҳамкорлик меморандумларини имзолаган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Тадбиркорлар янгича ёндашувлар асосида қўллаб-қувватланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг