Самарқандда мактaб яқинида 3-синф ўқувчисини автобус уриб юборди

Фото: Самарқанд вилояти ЙҲБ
Самарқанд шаҳрида бошланғич синф ўқувчисининг ўлими билан боғлиқ ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Қайд этилишича, ҳолат 14 ноябрь куни соат тахминан 08:00 атрофида Амир Темур кўчасида содир бўлган. Ҳайдовчи Ф.С. «Исузу» жамоат транспортини бошқариб кетаётиб, 12-мактаб яқинида йўлнинг ўнг томонидан чап томонига ўтаётган 3-синф ўқувчисини уриб юборган. ЙТҲ оқибатида пиёда воқеа жойида вафот этган.
Ҳозирги кунда мазкур ҳолат юзасидан ҳайдовчига нисбатан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш одам ўлимига сабаб бўлса) билан жиноят иши қўзғатилган ва Жиноят процессуал кодексининг 211-моддаси тартибида ушланган.
Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Самарқандда ЮНЕСКОнинг 43-сессиясига тайёргарлик авжида
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тартиби белгиланди
- Ҳудудларда 34 та юқори технологияли саноат лойиҳалари амалга оширилади
- Хорижий тилларни ўрганмоқчи бўлган ёшларга «2+6» дастурига мувофиқ субсидия ажратилади
- Туркий халқларнинг маънавий яловбардори
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг