Туркияда 6 нафар ўзбекистонлик аёл 18 кг олтин қуймалари билан ушланди
Туркиянинг Измир шаҳридаги аэропортда олтин қуймаларини ноқонуний олиб ўтишга уринган ўзбекистонлик аёллар ушланди. Бу ҳақда Туркиянинг IHA агентлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, жорий йилнинг 2 октябрь куни Измир шаҳридаги аэропортдан чиқишда 6 нафар аёл, шунингдек, уларни кутиб олишга машинада келган эркак қўлга олинган.
Автомобиль ва аёлларни кўздан кечириш чоғида уларда ҳар бири 110 граммлик 82 дона олтин қуймалари, 18 дона ўйин приставкалари (Playstation), бундан ташқари, 3 дона смартфон борлиги аниқланган.
Суд қарори билан қўшимча текширув ўтказилганида эса аёллар жинсий аъзосида 84 дона олтин қуймалари яширилгани аниқланган. Жарроҳлик йўли билан чиқариб олинган олтин қуймаларининг умумий оғирлиги 9,2 килограммни ташкил этган.
Улардан олиб қўйилган олтин қуймаларининг жами оғирлиги 18 килограмм 500 граммни ташкил этиб, қиймати 55 миллион турк лираси (1,5 миллион доллар)га баҳоланмоқда. Ҳозирги кунда қўлга олинганларнинг барчаси Измир суди томонидан ҳибсга олинган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Ўз халқини Сиз каби чин дилдан севадиган давлат раҳбарини учратмадим – «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян
- Ўзбекистон тасвирий санъат галереясида Самарқанд мактабининг янги нафаси
- Имтиёзли шартларда пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи рўйхатни тузиш тартиби белгиланди
- Иш билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар ва касбга оид касалликлар ҳақидаги маълумотларнинг яхлит тизими йўқлиги кўрсатиб ўтилди
- Ламин Ямал «Барселона»ни тарк этиши мумкин
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг