Туркияда қаровсиз қолиб кетган 3 бола Ватанга қайтарилди

12:39 03 Октябр 2024 Жамият
238 0

Фото: Истанбулдаги Бош консулхона

Турли сабаблар туфайли Туркиянинг Истанбул шаҳрида ота-онасининг қармоғидан маҳрум бўлган уч нафар вояга етмаган бола кеча, 2 октябрь куни Тошкент шаҳрига юборилди.

Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси маълум қилишича, 16 ёшли ва 6 ёшли 2 нафар қизлар ҳамда 11 ёшли 1 нафар ўғил боланинг яқин қариндошлари амалий ёрдам сўраб, мурожаат йўллаган.

Мурожаатга асосан Истанбул шаҳридаги Бош консулхона, Ўзбекистон Ички ишлар ва Соғлиқни сақлаш вазирликлари ҳамкорлигида амалга оширилган чора-тадбирлар натижасида вояга етмаган уч нафар бола масъул ходимларнинг кузатуви остида Ўзбекистонга қайтарилган.

Шу ўринда, ота-оналардан вояга етмаган фарзандларини хорижий давлатларда назоратсиз қолдирмаслик, бефарқ бўлмаган фуқаролардан эса чет элда қаровсиз қолиб кетган болажонлар тўғрисида зудлик билан Ўзбекистон Республикасининг хорижий дипломатик ваколатхоналарига хабар бериш сўралади, дейилган хабарда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер