Дам олиш кунлари учун об-ҳаво прогнози эълон қилинди

«Ўзгидромет» дам олиш кунлари кузатиладиган об-ҳаво прогнозини эълон қилди.
Унга кўра, шанба ва якшанба кунлари Ўзбекистон ҳудуди бўйича илиқ ва асосан қуруқ об-ҳаво сақланиб туради. Фақат Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларида 21 сентябрь, шанба куни баъзи жойларда бироз қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.
Республиканинг тоғли ҳудудларида вақти-вақти билан қисқа муддатли ёмғир ёғади, баланд тоғларда ёғингарчилик бўлади.
Шамол ўзгарувчан йўналишда ўртача тезликгача эсади, 21-22 сентябрда айрим ҳудудларда 12-14 метр/секундгача кучайиши мумкин.
Тошкентда 20-21 сентябрь кунлари асосан кам булутли об-ҳаво кузатилади, 22 сентябрда ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечалари 14-17 даража, кундуз кунлари 28-31 даража бўлади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Самарқандда ЮНЕСКОнинг 43-сессиясига тайёргарлик авжида
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тартиби белгиланди
- Ҳудудларда 34 та юқори технологияли саноат лойиҳалари амалга оширилади
- Эндиликда муддати ўтган товарларнинг сотилиши автоматик равишда чекланади
- Хорижий тилларни ўрганмоқчи бўлган ёшларга «2+6» дастурига мувофиқ субсидия ажратилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг