Дзюдочи Шукуржон Аминова африкалик спортчини мағлуб этди
Фото: Olympic.uz
Франция пойтахтида бўлиб ўтаётган ёзги Олимпиада ўйинларида ўзбек спортчилари ўз юришларини давом эттирмоқда. Бугун дзюдо баҳсларининг аёллар ўртасидаги -57 кггача бўлган спортчилар ўртасида дастлабки босқич баҳслари бўлиб ўтмоқда.
Унда иштирок этаётган дзюдочи Шукуржон Аминова Олимпиада совринлари учун дастлабки қадамини ташлади. Кот-д'Ивуар вакили Дабоннега қарши учрашувда ўзбекистонлик спортчи ғалаба қозонди ва кейинги босқичга йўл олди.
22 ёшли Аминова Шукуржон Хоразм вилояти Қўшкўпир туманида туғилган. Аминова Гран-при мусобақаларида 1 та олтин, турли ёш тоифаларидаги Осиё чемпионатларида 2 та олтин ва 1 та бронза, Ханчжоу-2022 ёзги Осиё ўйинларида 1 та кумуш медалга сазовор бўлган. 2021 йилги жаҳон чемпионатида аралаш жамоавий дастурда бронза медали билан тақдирланган.
Аввалроқ, Президентимиз Шавкат Мирзиёев Парижда ўтаётган ёзги Олимпия ўйинларида дзюдо бўйича беллашувларнинг 52 килограммгача вазн тоифасида барча рақибаларини енгиб, олимпия терма жамоамизга биринчи олтин медални келтирган Диёра Келдиёрова билан телефон орқали мулоқот қилганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг