Андижонда қорамолларда янги касаллик тури аниқлангани ҳақида тарқалган хабарлар рад этилди

Ижтимоий тармоқларда қорамолларда янги касаллик учраётгани ва Андижондаги қорамол ва чорва бозорлари тозалов учун ёпилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Вилоят ҳокимлиги мазкур хабарлар юзасидан муносабат билдирди.
Андижон вилояти ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи Дилмурод Қаюмовга кўра, вилоятдаги қорамолларда янги касаллик тури аниқланмаган ва «янги», деб айтилаётган касаллик тури ҳудуддаги қорамолларда мавжуд эмас.
«Бугунги кунда вилоятимизда эпизодик вазият барқарор. Барча туман ва шаҳарларимизда штаблар ташкил қилинган бўлиб, доимий фаолият юритиб келмоқда. Бундан ташқари, бозорлар ветеринария мутахассислари томонидан назоратга олинган. Гўшт ва гўшт маҳсулотлари текширувдан ўтказилиб, истеъмолга чиқарилмоқда», дейди у.
Қўшимча қилинишича, касалликка гумон қилинган қорамоллар назоратга олиниб, таҳлил текширувлари ўтказилмоқда, унинг натижалари бўйича ахборот берилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Самарқандда ЮНЕСКОнинг 43-сессиясига тайёргарлик авжида
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тартиби белгиланди
- Ҳудудларда 34 та юқори технологияли саноат лойиҳалари амалга оширилади
- Хорижий тилларни ўрганмоқчи бўлган ёшларга «2+6» дастурига мувофиқ субсидия ажратилади
- Туркий халқларнинг маънавий яловбардори
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг