Тошкентда автокран ағдарилиб кетди

12:25 12 Июнь 2024 Жамият
432 0

Фото: Видеодан кадр

Ижтимоий тармоқларда иш вақтида автокран чуқурга ағдарилиб кетгани тасвирланган видео тарқалди. Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси ҳолат юзасидан расмий маълумот берди.

Билдирилишича, кеча, 11 июнь куни Тошкент шаҳар Чилонзор тумани Чўпонота кўчаси ҳудудида автокран таъмирлаш ишлари олиб борилаётган чуқурга тушиб кетган.

Мазкур ҳолатда автокран ҳайдовчининг эҳтиётсизлиги оқибатида таъмирлаш ишлари олиб борилаётган чуқурга яқин бориб қолган.

Оқибатда автокран ўз оғирлиги билан сирпаниши ва остидаги асфальт ер қатламининг ўпирилиши туфайли у бир томонлама чуқурга тушиб қолган.

Қўшимча қилинишича, ҳодисада автокран ҳайдовчиси ва ҳудудда таъмирлаш ишларини олиб бораётган ишчи ходимлар жабрланмаган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?