Сурхондарёда фуқаро ҳовлисидан 4 дона қадимги хум топилди

Сариосиё туманининг «Сарижар» маҳалласида яшовчи фуқаро Эркин Тулаков жорий йилнинг 8 апрель куни ҳовлисида иссиқхона қуриш учун ер кавлаётган пайтида тахминан ярим метр чуқурликда катта хум гардишига дуч келади.
Қазиш ишларини давом эттириб, ушбу гардиш баландлиги тахминан 1,50-1,60 метр бўлган, бутун сақланган бир дона улкан хум эканлигига гувоҳ бўлади. Топилма юзасидан шу заҳоти Сурхондарё вилояти маданий мерос бошқармасига хабар қилади.
Вилоят маданий мерос бошқармаси ҳамда Термиз археология музейи мутахассислари томонидан ушбу хум атрофида олиб борилган археологик кузатув ишлари натижасида бу ерда яна уч дона хум мавжудлиги аниқланди. Барча хумлар зарар етказилмаган ҳолда қазиб олинди.
Экспедиция аъзоларининг ўрганишига кўра, хум топилган ҳудуд бевосита Ҳисор тоғларидан оқиб чиқувчи Обизаранг дарёсининг ўнг қирғоғида, маҳаллий аҳоли турар-жой ҳовлисида жойлашгани аниқланди. Аниқланган бир дона улкан хум атрофида археологик кузатув ишлари олиб борилиши натижасида ушбу хум билан бирга яна уч дона — жами тўрт дона хум мавжудлиги аниқланди.
Барча хумлар археологик методларга амал қилинган ҳолда, зарар етказилмаган ҳолда қазиб олинди. Хумларнинг икки донаси гардишига ишланган орнаментларга асосан ушбу икки хум эрамизнинг IX-XIII асрларга оидлиги тахмин қилинмоқда. Қолган икки хум гардиши ҳеч қандай орнаментлар ва асрини аниқлашга ёрдам берувчи археологик белгиларсиз текис ишланганлиги туфайли тахминан эрамизнинг XIV-XVI асрларига оид эканлиги тахмин қилинди. Жанубий-ғарбий тарафда аниқланган XIV-XVI асрларга оид бўлган хум ичидан XIV-XVI асрларга оид бўлган бир болдоқли археологик тўлиқ кўза ҳам аниқланди. Хумларни қазиб олиш жараёнида бир дона оқ-сарғиш рангли тахминан эрамизнинг X асрига оид бўлган бир дона циркори сопол бўлаги ҳамда бир қанча XIV-XVI яшил рангга бўялган сопол парчалари ҳам аниқланди.
Фарҳод ЭСОНОВ, «Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доллар курси пастлади
- «Бунёдкор» мураббийи Сергей Арсланов вафот этди
- Қондаги глюкозани пасайтириш учун кечки овқатланишнинг идеал вақти маълум бўлди
- Камчатка соҳилларидаги кучли зилзиладан сўнг Ўзбекистон Консуллиги ватандошларимизга мурожаат қилди
- Сардобанинг сири нимада?
- Тошкентда «Иқтисодиёт ва бизнес бошқаруви соҳаларида илғор тадқиқотлар» мавзусидаги халқаро илмий симпозиум ўтказилди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг