ЮНЕСКОнинг 43-сессияси “Silk Road Samarkand” сайёҳлик мажмуасида ўтказилади

"2025 йилда ЮНЕСКО Бош конференцияси 43-сессиясининг Самарқанд шаҳрида ўтказилишига тайёргарлик кўриш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Қарори (ПҚ-128-сон, 15.03.2024 й.) қабул қилинди.
Қарорга кўра, Сессия “Silk Road Samarkand” сайёҳлик мажмуасида ўтказилади.
Сессияга тайёргарлик доирасида:
— Самарқанд шаҳридаги тегишли маданий мерос объектларини асрашга доир ишлар ҳамда иммерсив ва мавзули кўргазмалар ташкил этилади;
— Маданий ёдгорликларни сақлаш ва реставрация қилиш бўйича халқаро тадқиқот марказига аъзо бўлиши учун расмий ариза топширилади;
— Ўзбекистондаги шаҳарлар, ноёб маданий ва табиий мерос объектларини тегишлича ЮНЕСКОнинг Ижодкор шаҳарлар ҳамда Таълимни тарғиб этувчи шаҳарлар тармоқларига, шунингдек, халқаро рўйхатларга киритиш чоралари кўрилади;
— Сессиянинг мамлакатимизда ўтказилишининг аҳамияти, шунингдек, Ўзбекистон жаҳон сиёсатининг марказларидан бирига, глобал ташаббуслар муаллифига айланиб бораётганини атрофлича очиб беришга қаратилган тарғибот-ташвиқот ишлари ташкил этилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Тошкентда «Ўзбеккосмос» ва «NASA» агентликлари ҳамкорлигида «NASA Space Apps Challenge 2025» Ҳакатон тадбири ўтказилмоқда
- Саудия Арабистонида «Ўзбекистон маданияти кунлари» давом этмоқда
- Туман ва шаҳар ҳокими ўринбосарлари сони қисқартирилади
- Супер ой: Бугун Ернинг табиий йўлдоши одатдагидан анча катта кўринмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг