Ҳиндистон компанияси Сурхондарё вилоятида амалга ошираётган тўрт хил навли уруғ етиштириш лойиҳасини кенгайтиради
 
                Фото: «Дунё» АА
Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Иброҳим Абдураҳмонов Ҳиндистоннинг «Nath Bio-Genes CA» компаниясининг Марказий Осиё бўйича директори, доктор Венкатеш Н.Кулкарни ва Ҳиндистон экспорт қилувчи ташкилотлар федерацияси раиси Нанда Кагливаларни қабул қилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Вазирлик маълумотига кўра, учрашувда Сурхондарё вилояти Шеробод туманида Ҳиндистоннинг «Nath Bio-Genes CA» ва «Сурхондарё агрохизмат» МЧЖ ҳамкорлигида 4 хил навли уруғ тажриба сифатида етиштирилаётгани, кейинги йилларда ушбу уруғлар учун ажратилган экин майдонини кенгайтириш юзасидан фикр алмашилди.
Бундан ташқари, Самарқанд вилоятидаги профессионал таълим муассасасида Ҳиндистон тажрибаси асосида ўқув жараёнини ташкил қилиш ҳамда намунавий тарзда таълим муассасаларидан бирида иш бошлашга келишиб олинди.
Шунингдек, учрашувда жорий йил сентябрь ойида Жаҳон пахта тадқиқотлари «Nath Bio-Genes CA» компаниясининг замонавий технологиялар асосида яратилган уруғ навлари бўйича семинар ташкил қилиниши маълум қилинди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
 
                 
        
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг