Жанубий Кореяда бўлиб турган ўзбекистонликлар огоҳлантирилди

14:30 27 Mart 2025 Dunyo
173 0

Жанубий Кореяда истиқомат қилаётган Ўзбекистон фуқаролари элчихона томонидан огоҳлантирилди. Бу ҳақда элчихона матбуот хизмати хабар қилди.

Унга кўра, яқин кунларда Корея Конституциявий суди томонидан импичмент бўйича якуний қарор эълон қилиниши арафасида Сеул шаҳрида йирик намойишлар ва митинглар ўтказилиши кутилмоқда. Шу сабабли, ўзбекистонликларга митинглар, намойишлар ва оммавий йиғинларда иштирок этмаслик, одамлар гавжум жойлардан четда бўлиш тавсия қилинди.

Шунингдек, Сеул бўйлаб ҳаракат йўналишларини олдиндан режалаштириш, шахсий хавфсизлик ва соғлиққа эҳтиёт бўлиш ҳамда ижтимоий тармоқларда провокацион хабарларни тарқатмаслик кераклиги айтилди.

Зарур ҳолатларда +82 10 3213 4505, +82 10 2909 4334, +82 2 574 6554 телефон рақамларига мурожаат қилиш мумкин.

Tavsiya etamiz

Izohlar

Hozircha hech kim fikr bildirmagan. Balki Siz birinchilardan bo'larsiz?

Ko‘p o‘qilganlar

Yangiliklar taqvimi

Кластер