ЖССТ маймунчечакка қарши биринчи вакцинани тасдиқлади

22:08 13 Сентябр 2024 Дунё
741 0

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маймунчечакка қарши биринчи вакцинани тасдиқлади. Препарат дастлабки саралаш жараёнидан ўтди. У Данияда ишлаб чиқилган.

«Маймунчечакка қарши вакцинанинг дастлабки квалификацияси Африкадаги ҳозирги авж олиш шароитида ҳам, келажакда ҳам ушбу касалликка қарши курашимиздаги муҳим қадамдир», деди ЖССТ бош директори Тедрос Аданом Гебрейесус.

Маълумот учун, маймунчечак эпидемияси, аввалроқ, ЖССТ томонидан халқаро фавқулодда ҳолат деб эълон қилинган эди. У яқин алоқа орқали юқади ва одатда энгил аломатларни келтириб чиқаради. Аммо баъзи ҳолларда ўлимга олиб келиши мумкин.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?