ЖССТ: Ғазо соғлиқни сақлаш тизимини тиклаш учун камида 7 миллиард доллар зарур

15:11 24 Октябр 2025 Дунё
270 0

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) бош директори Тедрос Аданом Гебреисус Ғазо секторининг соғлиқни сақлаш тизимини қайта тиклаш учун камида 7 миллиард доллар керак бўлишини маълум қилди. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.

Женевада бўлиб ўтган брифингда Гебреисус ЖССТ илгари 41 нафар бемор ва 145 нафар ҳамроҳ шахсни бир нечта мамлакатларга эвакуация қилганини эслатиб ўтди.

— Аммо ҳали ҳам 15 минг бемор, жумладан 4 минг нафар бола, Ғазодан ташқарида даволанишга муҳтож, — деди у.

ЖССТ раҳбарининг сўзларига кўра, 700 дан ортиқ киши эвакуацияни кутаётган пайтда ҳалок бўлган.

Аввалроқ БМТ вакиллари Ғазони тўлиқ тиклаш учун тахминан 70 миллиард доллар кераклигини, бироқ ҳамма ҳудудларни қайта тиклаш имконсиз бўлишини таъкидлаган эди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер