ЖССТ: Европада эпидемиологик вазият мураккаблашмоқда
Маймун чечаги вирусидан энг кўп Европа аҳолиси азият чекмоқда. Ҳозиргача бу ерда рўйхатга олинган беморлар сони дунё бўйича тасдиқланган жами кўрсаткичнинг қарийб 90 фоизига тенг. Хусусан, мазкур хавфли инфекция қитъанинг 31 мамлакатида қайд этилган.
Шу боис Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Европа минтақавий бюроси директори Ханс Клюге ҳукуматларни касалликка қарши ўзаро саъй-ҳаракатларни бирлаштиришга чақирди.
ЖССТ вакилининг таъкидлашича, шу кунга қадар маймун чечагидан Европада ўлим ҳолатлари кузатилгани йўқ. Аммо бу хотиржамлик учун асос бўлолмайди.
Чунки тошма, иситма, чарчоқ, бош, томоқ ва мушаклар оғриғи, қусиш, диарея каби белгилар билан намоён бўлаётган мазкур хасталик географияси кун сайин кенгайиб боряпти.
Бундан ташқари, Европада кейинги бир ой ичида коронавирус инфекциясини юқтириш ҳолатлари ҳам уч баробар ошган.
Айни пайтда “кўҳна қитъа”нинг 53 давлатида кунига 500 минг нафарга яқин кишида COVID-19 аниқланмоқда. Шу билан бирга, ўлим кўрсаткичлари ҳам 2020 йил ёз мавсуми даражасига яқинлашди: кунига қарийб 500 киши коронавирус туфайли ҳаётдан кўз юмяпти.
Шу сабабли ЖССТ аҳоли ўз вақтида, тўлиқ босқичда эмланиши, қолаверса, жамоат жойларида ниқоб тақиб юриши зарур, деган хулосада.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари эълон қилинди
- Тошкент вилоятида Абдулла Орипов уй-музейи очилди
- «Ўзгидромет» шошилинч огоҳлантириш эълон қилди
- Фарғонада Наврўз: тинч-осойишта ҳаёт завқи, дориламон кунлар шукронаси...
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг