ЖССТ дунёда вабо тарқалиши хавфини «жуда юқори» деб баҳолади
Фото: Иллюстратив фото
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти баёнотига кўра, 2022 йил декабрь ойи ўрталаридан бошлаб Ер юзида вабо билан боғлиқ эпидемиологик вазият ёмонлашмоқда.
Хусусан, шу йил февраль ойига келиб 18 та мамлакат ҳудудида мазкур касаллик авж олгани хабар қилинди. Энг ёмони, уларда эпидемиядан ўлим кўрсаткичи сезиларли даражада юқори.
Таҳлилларга кўра, сўнгги икки аср давомида сайёрамизда еттита вабо пандемияси қайд этилган. Улардан еттинчиси 1961 йилда бошланган бўлиб, ҳамон давом этмоқда.
Гарчи пандемия ўтган асрнинг 90 йиллари охирида сезиларли даражада камайган бўлсада, Африка ва Осиё давлатларида ҳануз эпидемиянинг янги тўлқинлари вужудга келяпти.
Беморлар сони кўпайиши ва касаллик географияси кенгайиши, қолаверса, вабога қарши вакциналар ҳамда бошқа ресурслар тақчиллигини ҳисобга олиб, ЖССТ келгуси ойларда бу хасталикнинг янада авж олиши хавфини жуда юқори, деб баҳолайди.
Эслатиб ўтамиз, вабо ўткир диарея инфекцияси бўлиб, ҳар йили ўртача 2,9 миллион кишида аниқланади. Ачинарлиси, беморлардан 95 минг нафари инфекция асоратлари туфайли ҳаётдан кўз юммоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўрта Осиёдаги энг баланд янги йил арчаси — Наманганда
- Нилуфардан Қобилжонгача... Қобулжон Россияда этник нафрат туфайли ваҳшийларча ўлдирилган биринчи бола эмас
- Ялдо туни: Ерликлар бугун энг узун тун ва энг қисқа кунга гувоҳ бўлади
- Ҳоким ёрдамчиси кимга ёрдамчи?
- Тошкент шаҳрида Марказий Осиё давлатлари ва Корея Республикаси парламентлари раҳбарларининг III йиғилиши ўз ишини бошлади
- Пойтахтга автомобиллар киришига ҳеч қандай тақиқ йўқ — Тошкент шаҳар ҳокимлиги
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг