ЖССТ: Безгак касаллиги ўтган йили 600 мингдан зиёд кишининг ҳаётига зомин бўлди
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълум қилишича, ўтган йили дунё бўйича безгакка чалинганлар сони қарийб 250 миллион нафарга етган. Бошқача айтганда, ҳар 1000 аҳолидан 58 нафари ушбу хасталикни юқтирган.
Ваҳоланки, ЖССТ 2025 йилга бориб, бу кўрсаткични 26,2 тага туширишни глобал мақсад сифатида белгилаганди. Аммо ана шу режа бажарилиши кўзда тутилганидан 55 фоиз ортда қолмоқда.
Албатта, бу бир қатор ташқи омиллар билан боғлиқ. Масалан, коронавирус пандемияси, иқлим ўзгариши билан боғлиқ экстремал об-ҳаво ҳодисалари, касалликнинг дори воситаларига чидамлилиги ортиши безгакка қарши кураш самарадорлигига салбий таъсир кўрсатяпти.
Экспертлар фикрича, агар ҳозир зарур чоралар кўрилмаса, безгак эпидемияси инсоният саломатлиги учун янада глобал хатарга айланиб, сўнгги йигирма йил давомида эришилган ютуқлар чиппакка чиқиши мумкин.
Чунки 2000 йилдан 2019 йилгача ушбу касалликдан йиллик ўлим кўрсаткичи сезиларли даражада, яъни 864 мингдан 576 мингтагача камайганди. Бироқ пандемия даврида ўсиш динамикаси қайд этилиб, ўтган йилининг ўзида 608 минг киши безгак оқибатида ҳаётдан кўз юмди. Энг ёмони, уларнинг катта қисми болалардир.
Эслатиб ўтамиз, яқинда ЖССТ бир неча босқичли синовлардан муваффақиятли ўтган безгакка қарши янги — R21 вакцинасини тасдиқлади. У икки йил олдин фойдаланишга тавсия этилган илк муқобилидан, энг аввало, арзонлиги билан фарқланади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нилуфардан Қобилжонгача... Қобулжон Россияда этник нафрат туфайли ваҳшийларча ўлдирилган биринчи бола эмас
- Ўрта Осиёдаги энг баланд янги йил арчаси — Наманганда
- Ялдо туни: Ерликлар бугун энг узун тун ва энг қисқа кунга гувоҳ бўлади
- Тошкент шаҳрида Марказий Осиё давлатлари ва Корея Республикаси парламентлари раҳбарларининг III йиғилиши ўз ишини бошлади
- Пойтахтга автомобиллар киришига ҳеч қандай тақиқ йўқ — Тошкент шаҳар ҳокимлиги
- Ҳоким ёрдамчиси кимга ёрдамчи?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг