Жўқорғи Кенгес Раисига янги ўринбосар сайланди
Фото: Жўқорғи Кенгес матбуот хизмати
Нуразизов Раджапбай Купалбекович Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раисининг ўринбосари лавозимига сайланди. Бу ҳақда Кенгес матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, бугун, 10 сентябрь куни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг навбатдан ташқари еттинчи сессияси бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси Т.Худайбергенов, Қорақалпоғистон Республикаси Ҳукумати аъзолари, шаҳар, туман ҳокимлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва соҳа раҳбарлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этган сессиянинг кун тартибига мувофиқ ташкилий масала, яъни «Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раисининг ўринбосари тўғрисида»ги масала кўриб чиқилди.
Сессияни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Аманбай Орынбаев кириш сўз билан очди ва бошқариб борди.
Унда Раисининг ўринбосари Р.Сапарбаев эгаллаб турган лавозимидан озод этилди. Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раисининг ўринбосари лавозимига Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига 47-сонли «Санаат» сайлов округидан депутат Нуразизов Раджапбай Купалбековичнинг номзоди таклиф этилди.
Таклиф этилган номзод депутатлар томонидан кўриб чиқилди ва қўллаб-қувватланди.
Қорақалпоғистон Республикаси Конституцияси 70-моддасининг 4-бандига мувофиқ Нуразизов Раджапбай Купалбекович Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раисининг ўринбосари лавозимига сайланди.
Маълумот учун, Р.Нуразизов шу кунгача Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг Жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб келган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- Туркия суди Нетаньяҳуни Ғазода геноцид содир этганликда айблаб, ҳибсга олиш ордерини маъқуллади
- Ёш ўзбек ёзувчисининг асари Халқаро болалар адабиёти кенгашининг фахрий рўйхатига киритилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг