Жиззахда ҳаракатланиб кетаётган "Nexia-2"нинг газ баллони портлаб кетди
Фото: Видеодан кадр
Ижтимоий тармоқларда Тошкент-Самарқанд йўналишида ҳаракатланиб кетаётган Nexia-2'нинг газ баллони портлаб кетгани, оқибатда вафот этганлар борлиги ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан вилоят ИИБ ЙҲХБ маълумот берди.
Қайд этилишича, ҳодиса бугун, 28 май куни соат 13:00 лар атрофида Ғаллаорол тумани ҳудудидан ўтувчи М-39 автомобиль йўлида содир бўлган.
«Айни вақтда машинада бўлган йўловчилар шахсига аниқлик киритиш юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда», дейилади ЙҲХБ хабарида.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида Gentra русумли автомобиль тўлиқ ёниб кетгани ҳақида хабар берган эдик.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрида Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг