Жиззахда ҳокимлик ходими 6,7 минг доллар билан ушланди

12:09 24 Февраль 2026 Жамият
246 0

Фото: ДХХ

Жиззах вилояти Ғаллаорол тумани ҳокимлигининг қишлоқ хўжалиги бўлими бош мутахассиси ноқонуний ер сотишда айбланмоқда. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, ушбу мансабдор шахс ўзининг ўғлига тегишли бўлган фермер хўжаликнинг 11 гектар ер майдонини харидорга 11 минг АҚШ долларига сотишга келишиб, муқаддам 5 минг АҚШ доллари олган.

Бироқ, у қолган 6 минг АҚШ доллари ҳамда тегишли ҳужжатларни ҳокимлик ва кадастр идораларидаги танишлари орқали расмийлаштириб бериш эвазига 700 АҚШ доллари, жами 6700 долларни олган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари томонидан қўлга олинди.

Ҳозирда бош мутахассисга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 3-қисми «а» банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?