Жиззахда фуқаро 1,6 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдаланди

18:07 21 Июнь 2025 Жамият
243 0

Фото: «Ўзэнергоинспекция»

Жиззах вилоятида фуқаро 1,6 миллиард сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланди. Бу ҳақда «Ўзэнергоинспекция» ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, инспекциянинг Жиззах вилояти бўйича ҳудудий бошқармаси томонидан ўтказилган назорат тадбирида Дўстлик туманида фуқаро Р. Қ. ўз хонадонида товуқ ферма ташкил этиб, газ таъминоти корхонаси билан шартнома тузмасдан, табиий газдан ноқонуний фойдаланиб келаётганлиги аниқланган.

Маълум бўлишича, ушбу қоидабузарлик натижасида дастлабки ҳисоб-китобларга кўра газ таъминоти корхонасига 1 миллиард 665 миллион сўмлик зарар етказилган.

Ҳозирда мазкур ҳолат бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?