Жиддий огоҳлантириш: Инсоният ўзини тузатаман деб, табиатни «ўлдирмоқда»

12:16 12 Июнь 2024 Дунё
660 0

Фото: AP

Раҳимова Нодира / ЎзЖОКУ талабаси. Олимлар атроф-муҳитнинг ифлосланишига фармацевтика энг катта сабабчилардан бири эканлигини исботлашди. Ўтказилган тадқиқотлар шуни кўрсатдики, дунё океанлари ва экотизимларни ифлослантирувчи полиэтилен қолдиқларининг энг катта қисми дориларнинг идиш ва қадоқларига тегишли.

Фармацевтик ифлосланиш ёввойи табиат ва инсон саломатлигига жиддий таъсир кўрсатиши мумкин. Антибиотиклар, гормонлар ва оғриқ қолдирувчи воситалар каби ифлослантирувчи моддалар дарёлар, кўллар ва ҳатто ичимлик сувида топилган. Ушбу моддалар сув ҳаётининг гормонал тизимларини бузиши ва антибиотикларга чидамли бактерияларнинг ривожланишига ҳисса қўшиши мумкин.

Тадқиқотчилар зудлик билан бу ҳолатни тартибга солиш ва чиқиндиларни бошқариш амалиётини такомиллаштириш зарурлигини таъкидламоқда. Шу ўринда улар дори қолдиқларидан оқава сувларни тозалаш жараёнларини яхшилашга чақирадилар.

«Аҳолини дори-дармонларни тўғри йўқ қилиш бўйича тушунтириш ишлари олиб борилиши керак», дейилади тадқиқотда.

Ўрганишлар шуни кўрсатадики, ҳозирги оқава сувларни тозаловчи иншоотлар фармацевтик бирикмаларни қайта ишлаш учун жиҳозланмаган. Натижада бу кимёвий моддалар кўпинча тозалаш иншоотларидан ўтиб, табиий сув ҳавзаларига тушади.

«Nature Sustainabilty» журналида чоп этилган мақолада фармацевтика воситаларни ишлаб чиқариш, фойдаланиш ва сотиш жараёнларини тартибга олиш учун алоҳида чоралар кўрилиши зарурлиги қайд этилган. Акс ҳолда, инсоният ўзини даволаш важи билан табиатни «ўлдиради».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?