ЖБКА президенти VII Этноспорт форумида иштирок этди

17:01 23 Апрель 2025 Спорт
213 0

Жорий йилнинг 19-20 апрель кунлари Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида «Анъанавий спорт турларини қайта тиклаш» мавзусидаги VII Этноспорт форуми бўлиб ўтди.

Бутунжаҳон этноспорт конфедерацияси президенти Нажмиддин Билол Эрдоған ва Россия федерацияси спорт вазири, Россия федерацияси олимпия қўмитаси президенти Михаил Дегтяревнинг таклифига кўра мазкур форумда Жаҳон белбоғли кураш ассоциацияси (ЖБКА) президенти, ҳамюртимиз Азизбек Ғаниев ҳам иштирок этди.

ЖБКА президенти Азизбек Ғаниев Бутунжаҳон этноспорт конфедерацияси президенти Нажмиддин Билол Эрдоған билан

Форум доирасида ЖБКА президенти Россия федерацияси спорт вазири Михаил Дегтярев, Белорус спорт ва туризм вазири Сергей Ковальчук, Қозоғистон туризм ва спорт вазири Ербол Мирзабосинов ҳамда Туркия спорт вазири Осман Ашкин Бак билан белбоғли курашни мазкур давлатларда ҳам ривожлантиришга оид ҳамкорлик учрашувлари ўтказди.

ЖБКА президенти Азизбек Ғаниев Туркия спорт вазири Осман Ашкин Бак билан

Шунингдек, ЖБКА президенти Бутунжаҳон этноспорт конфедерацияси президенти Нажмиддин Билол Эрдоған билан учрашиб, белбоғли кураш спорт турини этноспорт орқали ҳам қитъалараро янада кенг ривожлантириш борасида фикр алмашишди.

ЖБКА президенти Азизбек Ғаниев Белорус туризм ва спорт вазири Сергей Ковальчук ва бошқа спорт мутасаддилари билан

Таъкидлаш жоиз, миллий спорт туримиз бўлган белбоғли кураш 2024 йили Бутунжаҳон этноспорт таркибига киритилган ва ЖБКА президенти Азизбек Ғаниев Бутунжаҳон этноспорт конфедерациясининг расмий кенгаш аъзоси ҳисобланади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?