Жарима баллари 1 майдан кучга кирмайди

ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати матбуот котиби Зойир Йўлдошев жарима баллари 1 май кунидан бошлаб кучга кирмаслигини маълум қилди.
Аввалроқ ижтимоий тармоқларда жорий йилнинг 1 майидан ҳайдовчилар учун жарима баллари жорий этилиши ҳақида хабарлар тарқалганди.
Қайд этилишича, ҳозирда жарима балларини ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжат белгиланган тартибда ишлаб чиқилмоқда. Мазкур ҳужжат қабул қилинганидан кейин, йўл ҳаракати қоидабузарликлари учун бериладиган жарима балларининг ҳисобланиш муддати ва тартиби аниқ белгиланади.
Март ойи охирида ИИВ қоидабузарликларни жарима баллари асосида баҳолаш тизимини жорий этишга қаратилган ҳукумат қарори лойиҳасини муҳокамага қўйганди.
Лойиҳа билан жарима баллари транспорт воситаларини бошқарган ҳайдовчиларга нисбатан фақат Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимлари томонидан расмийлаштирилган маъмурий баённомалар асосида ҳисобланади. Жарима баллари E-jarimaball модули орқали автоматлаштирилган тартибда ҳисоблаб борилади.
Таъкидлаш жоиз, агар ҳайдовчи 12 ой ичида йўл ҳаракати қоидаларини бузмаса, кейинги даврда биринчи марта содир этилган ҳуқуқбузарлик учун биринчи жарима бали ҳисобланмайди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Тадбиркорлар янгича ёндашувлар асосида қўллаб-қувватланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг