Жанубий Корея ва АҚШ Путиннинг Пхеньянга ташрифини кузатмоқда
Шимолий Корея раҳбари Ким Чин Ин ўтган йилнинг сентябрь ойида Россияга ташриф буюрган эди. Шундан сўнг Владимир Путин ҳам Пхеньянга боришга ваъда берган. Шундай қилиб Путиннинг Шимолий Кореяга сафари шу ойда амалга оширилиши кутилмоқда.
Жанубий Корея ва АҚШ расмийлари ушбу жараёнларни диққат билан кузатиб бораётганини маълум қилган. Сиёсатчилар бу учрашувда БМТ Хавфсизлик Кенгаши резолюцияларини бузиши мумкин бўлган ҳарбий алоқалар муҳока қилишини айтмоқда.
Жанубий Корея ташқи ишлар вазири ўринбосари ва АҚШ Давлат котиби ўринбосари Пхеньяндаги учрашув икки давлатнинг ҳарбий ҳамкорлигининг кучайишига олиб келмаслигини муҳокама қилган.
“Шимолий Корея биз учун дўст мамлакат, у билан икки томонлама муносабатларни ривожлантирмоқдамиз ва бундан кейин ҳам шундай бўлади”, деган Кремль матбуот хизмати.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрида Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг