Жамоавий ҳамжиҳатлик намойиши
Фото: Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти
Мудофаа вазирлиги спорт марказида регби спорт тури бўйича навбатдаги йирик мусобақа — Марказий Осиё чемпионати бўлиб ўтди. Турнирда Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғиз Республикасининг регби жамоалари ўзаро куч синашди.
Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаментидан хабар беришларича, эркаклар жамоалари ўртасида кечган баҳсларда Ўзбекистон барча рақибларидан устун келиб, биринчи ўринни эгаллади. Қозоғистон регбичилари иккинчи, Қирғиз Республикаси вакиллари эса учинчи ўринни банд этди.
Қизлар жамоалари баҳсида ҳам худди шу кўрсаткич қайд этилди: мамлакатимиз жамоаси биринчи, Қозоғистон ва Қирғиз Республикаси вакиллари иккинчи ва учинчи ўринларни эгаллади.
Мусобақа якунида барча ғолиб ва совриндорлар кубок, медаллар ва дипломлар билан тақдирланди.
Бунёдбек ҚАРШИБОЕВ,
ЎзДЖТУ Халқаро журналистика факультети талабаси.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг